Қашқадарёда 2021 йил 4 декабрда ижтимоий тармоқларда тарқалган «Cobalt» автомобилининг газ баллони портлаб кетгани акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 4 декабрь куни Муборак тумани Қорабоғ қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ў.Л.нинг яшаш уйи ҳовлисида турган ва ўзига тегишли автомобилга ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига эса зарар етган ва воқеа юзасидан туман ФВБ ҳамда ИИБ тергов бўлими дастлабки суриштирув ишлари олиб бораётгани айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 5 йилда қанча одам машина газ баллонлари портлаши сабаб вафот этгани ҳамда
Фарғонада ҳаммомда газ портлаши оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.