Шавкат Мирзиёев Қуролли кучларнинг 30 йиллик юбилейи ва Ватан ҳимоячилари куни билан ташкил этилган тадбирда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни тадбири ўтказилмоқда. Шунингдек, сана муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ Мудофаани бошқариш миллий марказида 13 январь куни Ўзбекистон Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани хабар қилинганди.