«Толибон» Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот берди

«Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақиргани хабар қилинганди. Ҳаракат матбуот котиби Суҳаил Шоҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ва Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида маълумот берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, «Толибон» расмийси авиация техникаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган. У афғон халқи Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатга экани ва бу давлат узоқ вақтдан буён «Толибон»нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини қайд этган.

«Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган, биз бундан миннатдормиз. Мазкур давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи. Биз иккаламиз ҳам мусулмон давлатмиз,  бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлаймиз. Бу ва бошқа ҳар қандай масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишимизга ишонаман», — дейди у.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош вилоятга махсус кучларни жойлаштирганди. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон билан чегарага минглаб жангчиларни жойлаштиргани маълум қилинган.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради