Тошкент шаҳри Олмазор туманида 14 январь куни озиқ-овқат дўкони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 14 январь куни соат 09:02 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор тумани озиқ-овқат дўкони ёнаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган ва 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06 да етиб борган. Ёнғин соат 09:24 атрофида бартараф этилган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат/метр майдонида том, шифт ва ички қисми ёниб зарарланган, шунингдек, жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.

Аввалроқ Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлгани ва Самарқанддаги 6 та кийим-кечак дўкони ёниб кетгани хабар қилинганди.