«Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкентда 1999 йил 16 февраль куни амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани учун қидирувда бўлган 55 ёшли эркак Ўзбекистонга олиб келинди.
Фото: ЎзА

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳудудида террористик жиноятларни содир этгани учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган У.С. хорижда ушланиб, олиб келинди. Тошкент вилоятида туғилган 55 ёшли эркак 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган ва март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетган.

Қайд этилишича,  у иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига «Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.

Таъкидланишича, эркак 2001 йилнинг ноябрь ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган. Давлат хавфсизлик хизматининг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари давомида У.С. ҳибсга олинган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 3 нафар аъзоси қўлга олингани ва Сирдарёда террористик гуруҳга аъзо бўлган 8 нафар эркак ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Хоразмда террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма