NASA Ерга 18 январь, сешанба куни «7482» (1994 PC1) астероиди яқинлашишишни маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Depositphotos»

Маълум қилинишича, космик жисм сайёрадан икки миллион километрга яқинроқ масофада бўлади, бу Ердан Ойгача тахминан беш масофада жойлашгани билан тенг. Астероиднинг ўлчами бир километрдан ошади ва у АҚШ космик агентлиги томонидан Аполлон синфидаги яъни хавфли астероид сифатида таснифлади.

Таъкидланишича, астероид 1994 йилда астроном Роберт Макнот томонидан кашф этилган. NASA маълумотларига кўра, 2022 йилда Ерга яқинлашадиган астероидлар орасида бу энг каттаси бўлади.

Аввалроқ Ерга январь ойида 2 та астероид яқинлашиши ва Ойдан олинган тупроқ намунасида сув аниқлангани ҳақида хабар берилган.