Ерни кучли даражадаги магнит бўрони қоплайди

Ерни 16 ва 17 январь кунлари кучли даражадаги магнит бўрони қоплайди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «National Science Teachers Association»

Қуёш рентген астрономияси лабораторияси маълумотларига кўра, магнитосферанинг ой давомидаги энг кучли тебранишлари кутилмоқда. Бу ҳодисанинг энг юқори даражаси 16 январь, якшанба куни содир бўлади. Бироқ кексалар, об-ҳавога сезгир ва сурункали касалликларга чалинган одамларнинг саломатлиги 15 январь, шанба кунидан ёмонлашиши айтилган.

Мутахассислар магнит бўрон G1 -Kp 5 даражасига чиқишини айтган. Бироқ 17 январь, душанба куни у пасаяди. Мутахассислар шунга қарамай салбий таъсир 18 январгача сақланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

«Space Weather Prediction Center» прогнозига кўра, геомагнит майдон фаоллиги нафақат 16–18 январь, балки 23–26 январь кунлари ҳам бўлиши кутилмоқда, фаол чақнашлар эса 28 дан 30 январгача кузатилиши мумкин.

«17 январь ва 8 февраль кунлари геомагнит майдон фаоллигининг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда», — дея огоҳлантирган экспертлар.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 16 январда кутилаётган «қизил» даражадаги бўронлар ҳатто электр носозлиги ва алоқа муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Аввалроқ Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи тирик организмларга қандай таъсир қилиши айтилган. Шунингдек, Қуёш сўниши қандай глобал фалокатга олиб келиши маълум қилинган.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади