«Ўзгидромет» 15 январь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–10 даража илиқ, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, айрим туманларда эса 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, Самарқанд, Жиззах вилоятлариниг айрим туманларда эса 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.