Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати 15–16 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳудудда 15 январь куни соат 08:00 дан 16 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси кузатилиши мумкин.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ ҳам ФВВ 13–14 январь кунлари бу ҳудудда қор кўчиши хавфини маълум қилган эди.