Шавкат Мирзиёев 5 январь куни қисқа муддатли таътил эълон қилганди. Кейинчалик, орадан икки кун ўтиб, 7 январь куни одатий иш тартибига қайтгани маълум қилинганди. Президент матбуот котиби меҳнат таътили нега эрта якунланганини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги кўрсатувда таъкидланишича, Президент Қозоғистондаги воқеалар сабаб меҳнат таътилидан эрта қайтган.

«Қозоғистондаги воқеалар бошланганда Президент учта давлат раҳбари билан телефон орқали минтақадаги вазиятни муҳокама қилди. Халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги Президент учун биринчи ўринда туради. Давлат раҳбари таътилдан эрта қайтишининг асосий сабабларидан бири Қозоғистонда тинчлик тарафдори эканидир», — дейди Шерзод Асадов