«Оҳангаронцемент» Алишер Усмоновга алоқадор компанияга сотилиши мумкин

Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхона бўлган «Оҳангаронцемент» акциядорлик жамиятининг 98,4 фоиз акциялари сотувга чиқарилди. Алишер Усмоновга алоқадор компания унинг янги эгасига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Stroyka.uz»

Кипрда рўйхатдан ўтган «Lamanka Enterprises Limited» «Оҳангаронцемент»нинг 84,197 фоиз акциясини 2021 йил 25 майда 557,6 миллиард сўм эвазига сотиб олганди. Офшордаги компаниянинг ҳақиқий бенефициари, хусусан, «Оҳангаронцемент»нинг эгалари оммага маълум эмас.

Маълум бўлишича, цемент заводининг «Lamanka Enterprises Limited»га айни пайтда тегишли 84,3 фоиз (4 142 899 дона) ва «Giacinttar Limited»га тегишли 14,1 фоиз (694 444 дона) акциялари сотилади. Сотилиши кутилаётган акцияларнинг жами сони 4 миллион 837 минг 343 дона бўлиб, бу корхона акцияларининг 98,4 фоизи дегани. Ҳар бир қимматли қоғоз 390 минг сўмдан баҳоланган. Яъни сотилаётган акцияларнинг умумий қиймати 1 триллион 886 миллиард 563 миллион 770 минг сўмни ташкил этади.

Бунгача Алишер Усмонов асос солган «USM Holding»га тегишли «Akkermann Cement CА» компанияси «Оҳангаронцемент» акциядорлик жамияти афилланган шахслари рўйхатига киритилди.

Маълумот учун, аффилланган шахслар деганда корхона фаолиятига таъсир кўрсата оладиган юридик ёки жисмоний шахслар тушунилади. Бундан ташқари, корхонани Алишер Усмонов билан боғлаб турган яна бир жиҳат бор:

Ҳозирда «Оҳангаронцемент» акциядорлик жамияти бош директори Юрий Усольцев ҳисобланади. «Davletovuz» Telegram канали берган маълумотга кўра, у бир вақтнинг ўзида «Akkermann Cement CА» масъулияти чекланган жамиятига ҳам раҳбарлик қилади. Бу жамият эса юқорида таъкидланганидек Усмонов асосчилигида «USM Holding»га қарайди.

«Оҳангаронцемент» 2020 йилда 1 миллион 612 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарган.

Мазкур йилда республикада ундан кўпроқ цементни фақат «Қизилқумцемент» ишлаб чиқарган бўлиб, аввалроқ уни ҳам хусусийлаштиришга тайёрлаш бошлангани хабар қилинганди.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди