Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиши 2021 йилда 7,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълумот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилиш давомида Президент ҳудудларда 100 минг нафар янги тадбиркор иш бошлаганини ва ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки ўзининг «Жаҳон иқтисодий истиқболлари» ҳисоботида 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 6,2 фоизга етганини қайд этганди.

Шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистонда мазкур кўрсаткич 2022 ва 2023 йилга келиб мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизга етишини прогноз қилган.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йил 5 фоиз ва 2022 йил 5,5 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда 1,6 фоизга ўсган.