23:04 | 15.01.22 215

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил санаси узайтириладими?

Халқ таълими вазирлиги тарқалаётган хабарларга расмий изоҳ берди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил санаси 1 мартгача узайтирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби бу бўйича изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мактабларида қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилганди.

Аввалроқ Ўзбекистонда хусусий мактабларда ҳам қишки таътил санаси узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.