Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар» экстремистик оқимлари тарғибчилари ушланди

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар» экстремистик оқимларининг ғояларини тарғиб қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Аниқланишича, иштихонлик 34 ёшлик Р.М. «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлган.

Таъкидланишича, Р.М. унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет орқали тарғиб қилган ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.

Шу билан бирга, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 32 ёшли Б.Ж. ҳамда ургутлик 36 ёшли Х.С. «Жиҳодчилар» оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг 12 нафар аъзосини ушлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Жиззахда ҳам диний экстремистик ташкилот тарафдорлари қўлга олинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023