Европа Иттифоқи янги ҳарбий қуролни синовдан ўтказишни бошлади

Европа Иттифоқи киберҳужумлардан ҳимоя қилиш тизимини синовдан ўтказишни бошлагани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

Фото: «Ruptly»

Маълум қилинишича, Иттифоқ киберҳужумларнинг олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказишни бошлаган бўлиб, жараён Финляндиядаги мавжуд бўлмаган энергетика компаниясига амалга ошириладиган сохта ҳужумни ўз ичига олади.

Агентлик маълумотларига кўра, синов жараёнидан ўтаётган киберҳужумлардан ҳимоя қилиш тизими Европа Иттифоқининг қатор мамлакатларида кўплаб соҳаларда қўлланилади.

Таъкидланишича, киберҳужумлар Европа Иттифоқининг олти ҳафталик киберхавфсизлик бўйича кенг кўламли машғулотларининг бир қисми бўлиб, унда мамлакатлар турли тизимлар ва таъминот занжирларига бўладиган «ҳужумлар»га қарши туриш, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш ҳамда дипломатик жавобларга тайёрланиш каби босқичлардан ўтади. Киберҳужум Европа Иттифоқининг ташқи таъсирларга дош бера олиш қобилиятини синаш ва аъзо давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун мўлжалланган.

«Bloomberg»нинг ёзишича, ҳозирда ЕИда йирик инқирозга биргаликда жавоб беришни самарали мувофиқлаштирувчи ягона тузилма мавжуд эмас. Машқлар эса Россиянинг Украинага қарши ҳар қандай ҳаракатини Ғарбга қарши киберҳужумлар билан бирлаштириши мумкинлиги сабаб юзага келган хавотирлар фонида ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атаган. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи ўз қонуни сабаб миллиардлаб евро йўқотиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар агар Венгрия ва Польша каби иттифоққа зарар етказса, у парчаланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023