Андижондаги туғуруқхонада 12 туп соғлом дарахт кесиб ташланди — фото

Андижон вилояти перенатал марказида 12 туп нина баргли сосна дарахтлари 16 январга ўтар кечаси кесиб ташланди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат назоратга олингани ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Туғуруқхонадаги қурилиш лойиҳасига кўра, ҳозирги кунда ҳудудда 180 дан ортиқ манзарали дарахт ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ҳокимлик дарахтлар ўз жойида тургани ҳамда ҳеч ким уларни кесиб ташлаш тўғрисида буйруқ бермаганини айтган.

«Юқорида келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди. Ҳудудда конун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши ва бу ҳақида батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Экология қўмитаси ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди. Таъкидланишича, вазият юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Аниқланишича, мазкур ҳудуддаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва рухсатнома берилмаган. Қурилиш объекти давлат инвестиция дастурига киритилган бўлиб, ташкилот раҳбарияти томонидан унинг ҳудудидаги дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинган.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Лекин ушбу мурожаат натижасини кутмасдан, қонунга зид равишда ўзбошимчалик билан тунда ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Фарғонадаги мактабда 2 туп қимматбаҳо чинор ноқонуний тарзда кесиб ташлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқлангани ва Хоразмда 11 туп дарахт кесиб ташлангани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023