АҚШнинг мамлакат сифатида парчаланиб кетиши мумкинлиги айтилди

АҚШнинг мамлакат сифатида парчаланиб кетиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда фуқаролар уруши ҳолатларини ўрганувчи экспертларнинг фикрига таяниб, таниқли америкалик тарихчи, Йел университети профессори Тимоти Снайдер «Business Insider» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: «Financial Times»

Тарихчининг тушунтиришича, бунга бир нечта омиллар сабаб бўлиши мумкин. Айрим кўрсаткичлар эса хавотир уйғотмоқда, бу эса Қўшма Штатлар парчаланишига олиб келувчи жиддий можаро ёқасида эканидан далолат бермоқда.

Унинг фикрича, агар собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп 2024 йилги сайловда ғалаба қозонса, Америка ҳозирги кўринишида мавжуд бўлишни тўхтатиши хавфи бор. Снайдернинг қайд этишича, фуқаролар урушлари пайдо бўлишининг дастлабки шартларини ўрганаётганлар назарида Америкадаги вазият «яхши кўринмаяпти».

«Мавзуни нейтрал нуқтаи назардан ўрганаётган социологлар маълум кўрсаткичларни кўрмоқда, бу биз қандайдир можаролар авж олиши ёқасида эканимизни намойиш этмоқда», — дейди тарихчи келажакда техник нуқтаи назардан сайловларда «катта фарқ билан» ютқазадиган шахс мамлакат президенти бўлиши мумкинлигини истисно этмаган ҳолда.

Унинг фикрича, бунга қатор «ҳийлалар» ҳисса қўшиши, бу сценарий эса фуқаролар уруши ва мамлакатнинг қулашига олиб келиши мумкин. «Гап сиёсий қайта қуришга олиб келадиган можаро ҳақида кетмоқда, бунда АҚШ ҳозирги кўринишида мавжуд бўла олмайди», — дея хулоса қилган тарихчи.

Аввалроқ  АҚШда 2019 йил август ойида Конгресс томонидан тўхтатилган қарз лимити яна амал қилишни бошлаганди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати ўз тарихида биринчи марта дефолт эълон қилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023