Астрофизиклар коинотнинг 3D харитасини намойиш қилди — фото
Америкалик астрофизиклар коинотнинг мавжуд бўлган энг батафсил 3D тасвирини намойиш қилди. Бу ҳақда «Clarin International» хабар берди.

Маълум қилинишича, тасвир АҚШнинг Лоренс Беркли миллий лабораторияси томонидан чоп этилган. Харита Вирго юлдуз туркумидан тахминан беш миллиард ёруғлик йили узоқликдаги 7,5 миллион галактикани ўз ичига олади. Қайд этилишича, у Аризона (АҚШ)даги Mayall телескопидаги DECI қоронғу энергия спектроскопик қурилмаси томонидан тўпланган маълумотлар асосида тузилган. DECI галактикаларнинг ранг спектри ҳақидаги маълумотларни тўплайди, бу уларнинг қанчалик узоқда эканини ҳам аниқ кўрсатади.
Таъкидланишича, 3D харитани яратиш учун ёруғлик олтита DECI линзасидан ўтади ва оптик толали кабеллар билан ўрнатилади. Улар кабелларни ўн микрон аниқлик билан ҳаракатга келтирадиган беш минг позиционер томонидан бошқарилади. Ёруғлик ранг компонентларига кўра тақсимланган ўнта спектрографга тушади.
Астрофизиклар 2026 йилга келиб DECI аппарати ёрдамида 11 миллиард ёруғлик йилига етган 35 миллиондан ортиқ галактика ҳақида маълумот тўплашни режалаштирмоқда.



Аввалроқ космос қандай ҳидга эга экани айтилганди. Шунингдек, олимлар сайёрадаги илк юлдузлар қачон пайдо бўлганини маълум қилганди.