Facebook Россия делегацияси саҳифасини блоклади

Facebook (Meta) 14 январь, жума куни ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда қатнашган Россия делегациясининг саҳифасини блоклади. Бу ҳақда делегация раҳбари Константин Гавриловга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Унинг сўзларига кўра, Facebook тақиқланган контентга асосланиб, делегация саҳифасини блоклаган. Аммо Гавриловнинг қайд этишича, делегация вакиллари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида фақат Россия ҳукумати ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотларинигина эълон қилган.

Келтирилишича, саҳифа блокланиши муносабати билан делегация муаммо нимада эканини аниқлаш учун ЕХҲТ раҳбариятига мурожаат қилишни режалаштирган.

Таъкидланишича, «The Wall Street Journal» газетаси 16 январь куни NATO’нинг айрим аъзолари америкалик дипломатларнинг Россия билан музокараларда илгари сурган ғояларидан норози эканини маълум қилган. Нашрнинг ёзишича, альянс иттифоқчиларига Европа давлатларининг фикрини ҳисобга олмасдан Ғарб ва Россияни яраштириш бўйича ўзаро қадамлар муҳокамаси ёқмаган.

Қайд этилишича, хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар уч босқичда бўлиб ўтган. 10 январь куни Женевада Россия ва АҚШ делегациясининг учрашуви ташкил этилган. 12 январь куни Брюсселда Россия–NATO кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган, 13 январь куни эса Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Вена шаҳридаги маслаҳатлашуви ўз якунига етган.

Аввлроқ Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Facebook’даги расмий саҳифаси блокланиб, бунга давлат раҳбари ижтимоий тармоқнинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалиши тўғрисидаги қоидасини бузгани сабаб бўлганди. Шунингдек, Facebook коронавирусга қарши эмланишнинг фойдаси ва зарурати тўғрисидаги хабарларни блоклаганди.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади