Ҳафталик дайжест. Лукашенкога жавоб қайтарган Шавкат Мирзиёев, Хитойнинг сунъий Қуёши, Қозоғистоннинг янгиланган ҳукумати

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг ҳафта давомидаги энг сара ва муҳим хабарларини ўз ичига олган ҳафталик дайжести.

Ўзбекистонда «омикрон» штами аниқланди. Коронавазият ҳам жиддийлашмоқда.

Ўзбекистонда «омикрон» штами аниқлангандан бир кун ўтиб, 10 январь куни қатор ташкилот ва вазирликлар ходимлари иштирокида касаллик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Фото: «Bugun.uz»

Аввало, нега «омикрон» штами аниқланганидан 2 кун ўтиб хабар берилди? Ахир, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭОМ) бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 8 январь куни Ўзбекистонда мазкур штамм аниқланмаганини айтганди-ку!

Ташкилотнинг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоевнинг сўзларига кўра, ушбу штамм ҳақиқатдан ҳам 7 январда аниқланган. Лекин ушбу диагноз бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмаган.

Ўзбекистонда коронавазият яна жиддийлашмоқда: кунлик касалланиш минг кишига яқинлашди.

Ўзбекистонда 15 январь куни 912 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳафта бўйича рекорд ҳисобланади. Касалланишларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда — ҳар куни жами касалланишларнинг деярли тенг ярми.

Кунлик касалланиш сурати ошиб боряпти, одамлар эса вакцина олмаяпти. Нима қилиш керак?

Албатта, фуқароларни вакцина олишга ундаш керак. Туризм вазирлиги блогерлар, вазирликлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан айнан шу бўйича учрашув ўтказди.

Фото: ССВ

Унда иштирокчилар аҳолини эмланишга ундашга қатор таклифлар берди. Таклифлар қаторида ходимлари тўлиқ эмланган ташкилот-брендларга шаҳар бўйлаб текин реклама жойлаштириш имкониятини бериш, шу бўйича диний тарғиботлар қилиш, эмланганлар орасида лотерея ўтказиш кабилар янгради. Энди буларни амалда татбиқ қилиш қолди, холос. Барча таклифларни эса бу ерда ўқишингиз мумкин. Ундан олдин карикатурани кўринг.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Депутатлар гўшт, картошка ва ўсимлик ёғига солиқ имтиёзи муддатини узайтиришга қарор қилди. Бу давлат бюджетининг 800 миллиард сўм атрофида даромади йўқолишига олиб келади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 январдаги мажлисида депутатлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланма 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ушбу имтиёзлар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб киришда ҳам қўлланиши қайд этилган.

Ҳужжатни қабул қилишдан мақсад аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли ва узлуксиз таъминлаш, нарх барқарорлигини сақлаш ва аҳоли даромадларини ошириш ҳисобланади.

Депутат Расул Кушербаевнинг қайд этишича, ушбу қонунни қабул килиш давлат бюджетининг 800 миллиард cўм атрофида даромадлари йўқолишига олиб келади. «Йўқотилган суммани солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, шунингдек, алоҳида имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳисобига қоплаш кўзда тутилмоқда», — дейди Расул Кушербаев.

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Президент унда Қозоғистондаги вазият бўйича муносабат билдирди.

Давлат раҳбари Қуролли кучлар сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар ва соҳа фахрийларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг Президент Қуролли кучларнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида фикр билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Биз 2016 йилда Қуролли кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда ҳарбий қурилишнинг барча йўналиши бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик. Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда», — деди Президент.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди. Давлат раҳбари Тўқаевнинг фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, у қозоғистонлик ҳамкасби билан бир неча бор телефон орқали гаплашган. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

«Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди. Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир», — деди давлат раҳбари.

Ҳафтанинг асосий мавзуси — Александр Лукашенконинг Ўзбекистон бўйича фикрлари. Шавкат Мирзиёев ҳам унга жавоб қайтарди.

10 январь, душанба куни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қизғизистон, Россия ва Тожикистон каби давлатлар президентлари иштирок этди.

Ушбу йиғилиш тармоқларда кенг ёритилди, ўзбекистонликлар ҳам уни қизиқиш билан кузатиб борди. Ўзбек аудиториясининг эътиборини Беларусь президенти Александр Лукашенконинг гаплари тортди. У «Қозоғистондаги воқеалардан, биринчи навбатда, Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, агар бундай қилинмаса, Ўзбекистонни ҳам шу ҳолат кутиб тургани»ни айтди.

Россия Фанлар академияси жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг постсовет тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Станислав Притчин унинг мазкур фикрига муносабат билдирди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондаги вазиятдан тубдан фарқ қилади, жумладан, мамлакат ҳудудида беқарорлик учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ.

«Bugun.uz» Лукашенко КХШТ йиғилишида айтган гапларга блогерларнинг муносабатини бир жойга тўплади. Блогерлар, фаол қатлам ва зиёлиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фикрлари (постлари) остидаги изоҳларда ҳам буни кўриш мумкин. Кўпчилик буни «тўғридан-тўғри таҳдид», «Ўзбекистоннинг суверенитетига таҳдид» сифатида қабул қилди. Айримлар бундай ҳолатлардан «дарс олишга чақириш» Беларусь президентига умуман ярашмайди деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, колумнистимиз Жаҳонгир Остонов Лукашенко бу гапи билан нима демоқчи бўлгани ҳақида таҳлилий материал тайёрлади.

Ушбу хабарлар трендга чиққанидан бир кун ўтиб Шавкат Мирзиёев ҳам Лукашенкога жавоб қайтарди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент баёнотни асоссиз деб атаб, Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидга жавоб қайтаришга эга эканини айтган.

«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди. Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», — деди давлат раҳбари.

Қозоғистондаги тартибсизликлардан сўнг Қозоғистон янги ҳукумати таркиби тасдиқланди. Унда 7 та ўзгариш бор.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика ҳукуматининг янги таркиби тўғрисидаги фармонни имзолади. Мамлакат бош вазири этиб Алихон Смоилов тайинланган. Унинг бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамасида аввалги аъзоларидан баъзилари ўз ўринларини сақлаб қолган, баъзилари эса юқори лавозимга кўтарилган. Қозоғистон ҳукуматининг тўлиқ таркиби билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Хитойда содир бўлган кучли зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг икки метрга яқин қисми қулаб тушди.

Ганьсу провинциясининг Шаньдань округида 8 январь, шанба куни 6,9 магнитудали зилзила содир бўлган. Оқибатда Буюк Хитой деворининг империя даврига оид қисми қулаган.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ҳукумат вакиллари маданий обидани бориб кўрган ва вайронагарчилик жойига таянчлар ўрнатиб, таъмирлаш-тиклаш ишларини бошлаб юборган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, бироқ 9 киши жароҳатланган, шулардан 8 нафари аллақачон шифохонадан чиққан, бир нафари ҳамон шифокорлар назоратида.

Энди эса дайжестни якунловчи ва карикатурали мақоласи.

Ижтимоий тармоқларда Хитойда сунъий Қуёш ишга туширилгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Бу хабар кўплаб муҳокамалар ва қизиқишга сабаб бўлди. Коронавирус Хитойда яратилгани таъкидланаётган кенг тарқалган фитна назариялари фонида Хитойдан бу каби янгиликлар эшитиш кўпчиликда хавотир ҳам уйғотди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«Bugun.uz» колумнисти Ўзбекистон Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий ходими Рустам Ашуров сунъий Қуёш нима экани, у нима мақсадда, қандай ва қаерда ҳосил қилиниши, инсоният учун хавфи ва фойдаси ҳақида батафсил маълумот берди. Мақолани тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Яна бир колумнистимиз Ҳабибулло Мўйдинов эса Хитойнинг сунъий Қуёшига атаб карикатура чизди.

Айтганча, ҳурматли ватан ҳимоячилари, ўтиб кетган байрамингиз муборак бўлсин!

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023