Ҳиндистонда маймуннинг дафн маросимида 1,5 минг киши қатнашди — видео

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатидаги Далупура қишлоғи аҳолиси совуқдан қотиб ўлган маймун шарафига тантанали дафн маросими ва 1,5 минг кишилик мотам юришини уюштирди. Бу ҳақда «NdTv» хабар берди.

Кадр: «NdTv»

Маълум қилинишича, совуқдан ўлган маймун тез-тез бу қишлоққа келиб турган, аҳоли эса унга қараган. Вақт ўтиши билан одамлар маймунга боғланиб қолган, бундан ташқари, минтақада мазкур ҳайвонлар жуда ҳурматли ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли одамларга боғланган маймунни муқаддас ҳайвон деб билган, улар маймун ҳинд худоси Ҳануманни эслатишини айтган.

Таъкидланишича, 2021 йил декабрь охирида маймун қишлоққа совуққотган ҳолда келган. Маҳаллий аҳоли уни қутқариб қолишга ҳаракат қилиб, ветеринарга олиб борган. Бироқ даволаниш муваффақиятсиз тугаб, маймун музлашдан нобуд бўлган. Қишлоқ аҳолиси муқаддас ҳайвон хотирасини ҳурмат қилишга қарор қилиб, 1500 киши иштирокида кремация (рементация — ўлик танани куйдириш), мадҳия ва зиёфат билан тантанали дафн маросими уюштирган.

«Бизнинг қишлоғимизда шундай одат борки, агар бу ерда маймун ўлиб қолса, унинг дафн маросимини ўтказиш учун барча аҳоли йиғилади»,— деган маҳаллий аҳолидан бири.

Вилоятнинг яқин-атрофдаги қишлоқлари аҳолиси тантанали маросимларда қатнашишга қарор қилган. Баъзилар дафн маросимига Далупурадан 50 километр узоқликдаги қишлоқлардан иштирок этган. Хотира кечаси учун ташкилотчилар дала ўртасида 1500 дан ортиқ кишини сиғдира оладиган катта чодир ўрнатган. Ҳиндуларнинг одатига кўра, маймун куйдирилган, унга ер усти мақбараси қурилган. Кўпгина ҳиндулар мотам белгиси сифатида сочини олдирган.

Таъкидланишича, расмийлар тадбирда иштирок этган 2 кишини каратин чекловларини бузгани учун ҳибсга олган.

Аввалроқ АҚШдаги ҳайвонот боғида маймунлар коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари 2,5 минг каркидон шохини ёқиб юборгани айтилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023