Коронавирусга чалинганларнинг териси нима сабабдан кўкариши айтилди

Россиялик гематолог Павел Трахтман нега коронавирус билан касалланган беморлар терисида гематомалар (кўкариш — органларнинг ёпиқ ва очиқ жароҳатларида қоннинг тўпланиши) пайдо бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «The Washington Post»

Унинг сўзларига кўра, коронавирус қон ивишини кучайтиради, оқибатда қон қуюқлашиб, томирлар бўйлаб ҳаракатланишда қийналиб, тўқималарда қолиб кетади. «Коронавирусни даволашда қўлланадиган дорилар орасида жуда қатъий кўрсатмалар бўйича буюриладиган антикоагулянтлар (қон ивишига қарши препаратлар) ҳам бор. Шу сабабли уларни қабул қилиш терида турли кўкаришларни келтириб чиқаради», — деб тушунтирган Трахтман.

Шунингдек, у агар беморларнинг танасида гематома аниқланса, шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган. Унинг таъкидлашича, коронавирусни даволаш фонида тез-тез кўкаришлар пайдо бўлиши шифокорга қон ивиш тизимини диққат билан кўриб чиқишга сигнал беради.  Мутахассис кўкаришлар нафақат ковид, балки бошқа хавфли касалликларнинг ҳам аломати бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган. «Агар терида гематомалар ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз, яъни бирор жароҳат сабабли юзага келмаган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак», — деган у.

Аввалроқ мушуклар қонида инсонлар учун хавфли бўлган коронавирус топилгани ва ковид юрак фаолиятига қандай таъсир қилиши хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023