Ўзбекистонда 2021 йил қанча қалбаки дори тарқалишига чек қўйилгани очиқланди

Ўзбекистонда 2021 йилда 7490 турдаги 1 миллион 578 минг 500 ўрам дори воситаси ва тиббий буюм экспертизадан ўтказилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси, стандартлаштириш маркази томонидан сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармасевтик маҳсулотларни аниқлаш ҳамда экспертизадан ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Келтирилишча, 2021 йил марказга келган мурожаатларга кўра, 7490 турдаги 1 миллион 578 минг 500 ўрам дори воситаси ва тиббий буюм экспертизадан ўтказилган. Натижада:

  • 1618 турдаги 72 минг 774 ўрам дори воситаси ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабига мос келмаслиги (контрафакт);
  • 24 турдаги 13 785 ўрам қалбакилаштирилган дори бир неча маротаба такрорлангани;
  • 396 турдаги 2794 ўрам дори воситаси ва тиббий буюмларнинг яроқлилик муддати тугагани;
  • 2578 турдаги 709 минг 347 ўрам дори давлат рўйхатидан ўтмагани;
  • 2874 турдаги 779 минг 800 ўрам дори воситасининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган ва қонуний чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинган.

Шунингдек, «‘Дори воситалари ва фармасевтика фаолияти тўғрисида’ги қонунинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, мамлакатда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаси ва тиббий буюмларни ҳамда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш, фойдаланиш тақиқланади», дея эслатиб ўтилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.

Аввалроқ Тошкентда дори воситаларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушлангани ҳамда дори таъсирида вафот этган 11 ёшли қизнинг ота-онаси мурожаат билан чиққани хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023