Ўзбекистонда бир кунда коронавирусга чалинганлар 900 кишидан ошди
Ўзбекистонда 15 январь куни 912 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, умумий касалланганлар 205 минг 85 нафарга етган. Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 18 нафари Қорақалпоғистонда;
- 24 нафари Андижон вилоятида;
- 24 нафари Бухоро вилоятида;
- 51 нафари Жиззах вилоятида;
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 7 нафари Навоий вилоятида;
- 31 нафари Наманган вилоятида;
- 49 нафари Самарқанд вилоятида;
- 25 нафари Сирдарё вилоятида;
- 12 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 25 нафари Фарғона вилоятида;
- 38 нафари Хоразм вилоятида;
- 137 нафари Тошкент вилоятида;
- 456 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 15 январь мобайнида:
- Қорақалпоғистонда 10 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 26 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 11 нафар;
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Наманган вилоятида 19 нафар;
- Самарқанд вилоятида 13 нафар;
- Сирдарё вилоятида 12 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
- Фарғона вилоятида 14 нафар;
- Хоразм вилоятида 29 нафар;
- Тошкент вилоятида 143 нафар;
- Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198 минг 745 (+462) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 24/7 режимида ишлайдиган махсус ковид-поликлиникалар фаолият бошлаганди.