Қозоғистондаги тартибсизликларда қанча одам ўлгани очиқланди

Қозоғистон Бош прокуратураси биринчи марта 2 январь куни бошланган тартибсизликлар оқибатида қанча одам ўлганини очиқлади. Бош прокуратура ҳузуридаги Жиноят прокуратураси бошқармаси бошлиғи Серик Шалабаев бу ҳақда маълумот берди.

Фото: «Business Insider»

Маълум бўлишича, январь ойи бошида Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида содир бўлган оммавий тартибсизликлар чоғида 225 киши ҳалок бўлган. «Фавқулодда ҳолат даврида 225 нафар ҳалок бўлганлар ўликхоналарга етказилди. Улардан баъзилари терактларда қатнашган, биноларга ҳужум қилган қуролли бандит ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар полиция ва ҳарбий хизматчилар бор. Афсуски, тинч фуқаролар ҳам террорчилик ҳаракатлари қурбони бўлган», — дейди Бош прокуратура вакили.

Брифингда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Асель Артакшинованинг сўзларига кўра, 225 ўлимдан 175 нафари тиббиёт ташкилотларида қайд этилган. Ҳаммаси бўлиб, Қозоғистонда жами 4578 нафар воқеа қурбони бўлган, улардан 4353 нафари жароҳатланган, жумладан, 3393 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимидир. Тиббий ёрдам олиш учун 2680 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилган.

«Ҳозирги кунга қадар 598 нафар бемор шифохонадан чиқди, 265 нафари даволанишни давом эттирмоқда, 67 нафар бемор реанимацияда, 500 дан ортиқ мураккаб операция бажарилди», — дейди Артакшинова.

Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар шифокорларнинг давлат, рус тилларида берган саволларига тушунмай, жавоб бермай, тиббий ёрдам кўрсатилгач, рухсатсиз тиббий ташкилотлардан чиқиб кетган, ҳаттоки реанимация бўлимини номаълум қуролли шахслар ҳамроҳлигида тарк этган.

Тартибсизликлар вақтида тиббиёт муассасаларига 20 та ҳужум уюштирилган, жумладан, Олмаотадаги 5 та касалхона ва 14 та дорихона, 45 та тез ёрдам машинасига зарар етган. «Олмаотадаги учта клиника уч кун давомида қамалда эди, ходимлар сменасиз, кечаю кундуз ишлади, беморларга озиқ-овқат етказиб берилмади, шифокорлар беморларга овқат тайёрлашга мажбур бўлди», дейилади хабарда.

Мавзуга доир: Норозилик намойишидан террорчилик ҳаракатигача: Қозоғистонда бир ҳафтада нималар содир бўлди?

Аввалроқ Қозоғистонда Назарбоевнинг қизи Алия асос солган компания фаолияти тўхтатилгани ва мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари ҳибсга олингани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023