Россияда ўзбекистонлик мигрант 6 ёшли қизни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак 6 ёшли қизни номусига текканликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «Конкретно» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, 14 январь куни 34 ёшли Ўзбекистон фуқаросидан 37 ёшли ҳамюрти шикоят қилган. Аёлнинг айтишича, Краснопутиловский кўчасидаги хонадонлардан бирида қўшниси унинг 6 ёшли қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилган.

Таъкидланишича, эркак зудлик билан қўлга олинган ва унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 134-моддаси 4-қисми бўйича бешта жиноий иш қўзғатилган. Аризачи ҳам, гумонланувчи ҳам ноқонуний муҳожирлар бўлиб чиққан.

Ўз навбатида, Колпинский тумани полициясига 12 ва 13 ёшли икки қизнинг ота-онаси ўзбекистонлик 24 ёшли йигит устидан мурожаат қилиб, у «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида қизлардан интим характердаги фотосуратларини юборишни сўраганини айтган. Гумонланувчи 13 январь куни кечқурун Понтон қишлоғи, Заводская кўчасида қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ террор гуруҳнинг ўзбекистонлик тарафдори Россияда қўлга олингани ва Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик йигит ватандоши томонидан пичоқлангани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023