Тиббий ниқоблардан қайси бири вирусдан самарали ҳимоя қилади?
АҚШ касалликларни назорат қилиш маркази ковиддан оптимал ҳимояни таъминлаш учун қайси ниқобларни тақиш кераклиги бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда «Голос Америки» хабар берди.

Маълум қилинишича, очиқ тўқилган матодан тайёрланган ниқоблар ковиддан камроқ ҳимоя қилади. Бир неча қатламларда, зич матодан тайёрланган ниқоблар эса самарлари ҳимоя қилишга кафолат беради. Жарроҳлик ниқоблари ва «KN95» янада яхши ҳимояни таъминлайди. АҚШ миллий меҳнатни муҳофаза қилиш ва саломатлик институти тасдиқлаган «H9» респиратор ниқоби юқори даражада ҳимоя қилади.
«Респиратор яхши фильтрлашни таъминлайди ва агар фойдаланиш давомида тўғри ишлатилса, мато ниқобига қараганда юқори даражада ҳимоя қилади. Ниқоб ёки респиратор яхши мос келмаса ёки нотўғри тақилса, тез-тез олиб ташланса, унчалик самарали бўлмайди. Қандай ниқоб танласангиз ҳам, у юзга яхши мос келиши, ниқоб етарлича қулай бўлиб, тўғри тақилаши, яъни бурун ва оғизни ёпиши керак», дейилади кўрсатмада.
Мавзуга доир: Коронавирусга қарши эмланганлар тиббий ниқоб тақиши шартми?
Аввалроқ фақат эмланганларда учрайдиган коронавирус аломати маълум бўлганди. Шунингдек, коронавирусга қарши эмланишдан олдин қандай турдаги дориларни қўллаш мумкин эмаслиги айтилганди.