Туркманистонда махсус кучлар намойишларни тўхтатиш учун юқори шай ҳолатга келтирилди

Туркманистон полициясининг махсус кучлари намойишларни тўхтатиш учун юқори шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Военное обозрение»

Маълум қилишича, Ашхободдан 7 январь куни вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг махсус бўлинмаларини юқори шай ҳолатга келтириш бўйича буйруқ келиб тушган. Шунингдек, тергов изоляторлари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги жойларни бўшатиш ва унчалик катта бўлмаган ҳуқуқбузарлик учун ўтирганларни озод этиш талаб қилинган.

Таъкидланишича, Туркманободдаги собиқ 8-колонияда кўп сонли маҳбусларни қабул қилиш учун бинолардан бири тайёрланган. У ерга яқин атрофда маҳаллий полициянинг махсус бўлинмаси жойлашган. Ўқотар қурол олиб юриш лицензиясига эга бўлган полиция ходимларига хизмат қуролларини бериш буюрилган. Бундай рухсатномани олиш учун полициячи Ашхободда 6 ойлик курсни ўташи керак. Қолган ходимлар резина дубинкалар билан қуролланиши ва кишанларга эга бўлиши керак.

Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда Лебап вилоятининг барча махсус кучлари сигнал билан Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармасига келиши кераклиги айтилган. Вилоятнинг куч тузилмалари ўртасидаги алоқани мувофиқлаштириш ва таъминлаш Миллий хавфсизлик вазирлигининг жойлардаги бошқармаси зиммасига юклатилган. Бу режим январь ойи охиригача сақланиб қолишига қарор қилинган.

Аввалроқ Туркманистон президенти мамлакатда интернет манбаларини чеклашни ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича тезкор ишлашни топширганди. Шунингдек, Бердимуҳамедов  истеъфога чиқиши мумкинлиги ва унинг ўғли Тошкентга келиши хабар қилинган.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади