Фотогалерея, Янгиликлар - 23:43 · 16.01.2022

Турнирдан четлатилган Жокович, «рюкзак» таққан пингвинлар, аскарлар томонидан тўхтатилган муҳожирлар карвони — 16 январь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AFP»

Японлар Чуо провинциясида 27 йил олдин юз берган Ҳаншин зилзиласи қурбонларини хотирламоқда.

Фото: «Reuters»

Австралияга виза сабаб киритилмаган дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович мамлакат очиқ чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Фото: «Reuters»

Сомалида ҳукумат матбуот котиби Муҳаммад Иброҳим Муаллимга қилинган суиқасд оқибатида машина портлаб кетди. Терактни «Аш Шабоб» террор гуруҳи ўз зиммасига олган.

Фото: «Reuters»

«Circus of Horrors» фестивалида чиқиш қилаётган акробат.

Фото: «Reuters»

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Аризонада ўз тарафдорлари билан учрашди.

Фото: «Getty Images»

Хитойдаги махсус паркда елкасига «рюкзак» тақиб олган пингвинлар одамлар олдига чиқмоқда.

Фото: «AP»

Гватемала ҳарбийлари Гондурасдан АҚШга қараб йўл олган муҳожирлар карвонининг йўлини тўсди.

Фото: «Anadolu Agency»

Гватемала ҳарбийлари Гондурасдан АҚШга қараб йўл олган муҳожирлар карвонининг йўлини тўсди.

Фото: «AFP»

Буюк Британияда одамлар полиция ва жиноят қонунчилигига қарши норозилик намойишларида қатнашмоқда.

Фото: «EPA»

Нидерландияда полиция ноқонуний намойишни тарқатиб юбормоқда.