Twitter Эрон олий раҳбарининг аккаунтини Трамп ҳақидаги видео сабаб блоклади

Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг Twitter’даги аккаунти АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳақида жойлаган анимацион видеодан сўнг бутунлай блокланди. Бу ҳақда «Arab news» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, мазкур твитда Хоманаий АҚШ расмийларидан «қасос олиш» муқаррарлигини ҳам эълон қилган. Видеода Эрон услубидаги камуфляж кийган хакер жанговар роботни бошқараётгани тасвирланган, у Флорида кўчалари Трамп қароргоҳи томон ҳаракатланади. Видеода робот Трамп бошқа сиёсатчилар билан гольф ўйнаган ҳудудга кирган.

Таъкидланишича, хакер Трампнинг телефонига инглиз тилида «Сулаймонийнинг қотили ва буйруқ берган шахс товон тўлайди» деган хабар юборади. Жабрланувчи матнни ўқиётганда, хакер старт тугмасини босиб, дронга Трамни «йўқ қилиш» бўйича буйруқ беради.

Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши

Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январида Бағдод аэропортига қилинган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Генерал бўлган карвонга ракета ҳужуми уюштириш буйруғи АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп томонидан берилган. Сулаймоний Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливия каби мамлакатларда Эрон сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири саналган.

Бир томондан Сулаймоний АҚШга қарши курашган гуруҳлар қўмондони вазифасини бажарган бўлса, иккинчи томондан у Ироқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда асосий шахс сифатида қатнашган. Бу борада Сулаймоний нафақат саркарда, балки яхши дипломат сифатида ҳам танилган.

Қосим Сулаймоний ҳам Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин Эроннинг хавфсизлик сиёсатини шакллантиришда энг нуфузли шахслардан бири бўлган.

Аввалроқ Эрон олий раҳбари АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга таҳдид қилганди. Шунингдек, Сулаймонийнинг ўлдирилишида Исроилнинг қўли борлиги маълум қилинганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023