Япония қирғоқларига цунами ёпирилди — видео
Тонгада Хунга Хаапай сувости вулқони отилиши натижасида юзага келган цунами Япония қирғоқларига етиб келди. Бу ҳақда «The Japan Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, цунами ҳақида огоҳлантириш дастлаб Амами ва Токара оролларида эълон қилинган, кейин эса Иватэ префектураси қирғоқларигача чўзилган. Бу ҳудудларда баландлиги 3 метргача бўлган цунами тўлқини қайд этилган. Япония ҳукумати мамлакатнинг 8 префектурасидан 230 минг кишини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ чиқарган.
Таъкидланишича, огоҳлантириш Аомори, Иватэ, Мияги, Тиба, Токусима, Кочи, Миязаки ва Кагосима аҳолисига тегишли. Соҳилбўйи ҳудудлари аҳолисидан эвакуация марказларида бошпана топиш сўралган.
Аввалроқ Хитойга кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди. Шунингдек, АҚШга «Айда» тўфони ёпирилгани ҳақида хабар берилганди.