Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
Эшпўлатов Сирожиддин Қоршибоевич Андижон вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Иштирокчилар вилоят прокурорига ишонч билдириб, омад тилади.

Вилоят ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими ШуҳратАбдураҳмонов олиб борди.

Жараёнда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирок этиб, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган натижалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши муҳим бўлган чора-тадбирларга эътибор қаратди.
Аввалроқ вилоят прокурори лавозимида ишлаб келган Ғайрат Фозилов Бош прокуратуранинг кенгайтирилган йиғилишида танқид қилинганидан кейин ишга чиқмаганди.