Антирекорд. Ўзбекистонда бир суткада мингдан ортиқ одам ковидга чалинди
Ўзбекистонда 16 январь куни коронавирус билан касалланиш рекорд даражага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 16 январда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 1037 нафарни ташкил қилиб, умумий касалланганлар 206 минг 122 кишига етган. Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 9 нафари Қорақалпоғистонда;
- 25 нафари Андижон вилоятида;
- 30 нафари Бухоро вилоятида;
- 40 нафари Жиззах вилоятида;
- 8 нафари Навоий вилоятида;
- 32 нафари Наманган вилоятида;
- 55 нафари Самарқанд вилоятида;
- 22 нафари Сирдарё вилоятида;
- 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 29 нафари Фарғона вилоятида;
- 35 нафари Хоразм вилоятида;
- 172 нафари Тошкент вилоятида;
- 535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
«Тўғри, вирус янги штамининг аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан, респиратор белгилар билангина намоён бўляпти. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликни, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишни сўраймиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатида.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясида бўлиб, тез тиббий ёрдам ходимлари иш жараёни билан танишганди. Шунингдек, Ўзбекистонда бир кунда ярим мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланганди.