«Artel» компанияга махсус солиқ имтиёзлари берилганини рад этди

«Artel» компанияси корхонага махсус солиқ имтиёзлари берилгани бўйича маълумотлар нотўғри эканини маълум қилди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати баёнот берди.

Фото: «Яндекс»

Корхона расмийларининг қайд этишича, электротехника соҳасини ривожлантириш учун Ўзэлтехсаноат таркибига кирувчи барча ишлаб чиқарувчилар муайян солиқ имтиёзларига эга.

Шунингдек, бундай имтиёзлардан «Artel» компанияси ҳам Ўзэлтехсаноат таркибига кирувчи 100 дан ортиқ корхоналар билан тенг ҳуқуқда фойдаланиши айтилган.

Шундан келиб чиқиб корхона Ўзбекистон қонунчилигида «Artel» учун махсус ёки алоҳида тартибда имтиёзлар берилмаганини қайд этган. Бундан ташқари, компания расмийлари 2022 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар натижасида корхонанинг мол-мулк солиқ ҳисоблаш базаси 2,1 баробарга ортганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Ўзэлтехсаноат таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчиларга Президентнинг 2021 йил 2 мартдаги қарори билан бир қанча имтиёз берилган. Улар орасида 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналари учун бериладиган фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзидаги солиқ имтиёзи бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилганди. Лекин қонунчиликда мол-мулк солиғини ҳисоблашда бино ва иншоотлар қийматини ҳисоблашда минимал миқдор ўрнатилгани муҳомаларга сабаб бўлганди.

Шундан сўнг, 17 январда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев солиқ имтиёзига эга йирик корхоналар бўйича журналистлар саволига жавоб берган.

Қўмита раиси «бой ва даромадли маҳаллий компаниялар», хусусан, «Artel» компанияси нега солиқ имтиёзларидан фойдаланиши, уларнинг юки иқтисодиётда қандай тақсимланиши ҳақида гапириб, имтиёз эгаларига тегишли барча маълумотларни очиқ айта олмаслигини билдирган. Шунингдек у ушбу гапларини солиқ сири важи билан изоҳлаган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023