23:31 | 17.01.22 671

«Баъзи кассирлар чек нусхасини чиқариб олиб, ўзи кешбэк тўплаяпти» — Шерзод Кудбиев

ДСҚ раиси ўзини алдаган дўкон кассири тўғрисида гапириб берди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 17 январь кунги матбуот анжуманида янги ишга туширилган кешбэклар тизими орқали баъзи дўконлар кассирлари ҳаридорлар кешбэкларини «олиб қўяётганини» маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири ҳабар берди.

Фото: «dnepr.info»

Шерзод Кудбиевнинг қайд этишича, кассирлар орасида чекнинг нусхасини чиқариб олиб, ҳаридордан аввал уни рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари кузатилган.

Маълумот учун, кешбэк тизими Ўзбекистонда ҳаридорларнинг QR-кодли чекларини рўйхатдан ўтказиш орқали, уларга ҳарид суммасининг 1 фоизини қайтариб бериш учун қўлланилмоқда.

Тизимдан мақсад баъзи тадбиркорларнинг ўз айланма маблағларини солиқ органларидан яшириш мақсадида касса аппаратларини ишлатмасдан юритаётган фаолиятига чек қўйиш ҳисобланади.

ДСҚ берган маълумотларга кўра, шу кунгача кешбэк тизими орқали 37 минг 952 аҳолига 7 миллиард 12 миллион сўмдан ортиқ кешбэк ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳаридорларга ўз ҳаридининг 1 фоизини қайтариб беришни назарда тутувчи кешбэк тизими Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан амал қилишни бошлаган. Кешбэк олиш учун ҳаридор ўз чекини ДСҚнинг «Soliq» мобил дастурида рўйхатдан ўтказиши керак.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 436
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 261
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 422
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 467