Бугун оқшоми. «Бир миллион дастурчи» ғолибига топширилган эски ноутбук, коронавирус бўйича янгиланган антирекорд, «Толибон»нинг ҳибсга олинган ўзбек қўмондони

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугунги дайжестни «шок хабар» билан бошлаймиз: қиш чилласининг ўртасида қор ёғиши мумкин!

«Ўзгидромед» маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳафта давомида совуқ ҳаво кузатилади, унинг илк уч кунида эса ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.

Фото: «Bugun.uz»

Бекорга бу хабарни «шок» дея таърифламадик. Бу кетишда бўлса, яқин йиллар ичида қишда ҳам қор кўрмай қўямиз, айниқса, водий вилоятлари. Хай, нима бўлса ҳам, яхшилик(ка) бўлсин.

Энди эса ҳақиқий ҳавотирли хабар: Ўзбекистонда пандемия бошидан бери кунлик касалланишлар бўйича антирекорд қайд этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда 16 январь куни коронавирус билан касалланиш рекорд даражага етди. Бир кеча-кундузда инфекцияси қайд этилганлар сони 1037 нафарни ташкил қилиб, умумий касалланганлар 206 минг 122 кишига етган. Кунлик аниқланаётган кейсларнинг ярмидан кўпи пойтахт ҳисобига тўғри келади.

Бу орада эса Ўзбекистонга яна 310 минг 50 доза «Pfizer/BioNTech» вакцинаси олиб келинди.

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди. Лавозимнинг бундан олдинги эгаси танқиддан сўнг қайтиб ишга чиқмаганди.

Сирожиддин  Эшпўлатов Андижон вилоятига прокурор этиб тайинланди. У тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Прокурорнинг тайинлов жараёнида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган.

Ўзбекистонда 2022 йил охиригача чартер рейс орқали сайёҳларни олиб келувчи авиаташувчилар харажатининг бир қисми қоплаб берилади.

Фото: «Bugun.uz»

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача чартер рейс орқали сайёҳларни олиб келувчи авиаташувчилар харажатининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди. Бунда мамлакат ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган ҳар бир турист учун 10 доллар, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) 25 долларгача давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Энди расман: «UzAuto Motors» ва бошқа мулклар акциялари очиқ савдога қўйилади. Бу бўйича Президент қарори имзоланди;
  • Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев хорижда меҳнат қилувчи ўзбекистонлик муҳожирларнинг даромадларини солиққа тортишга мутлақо қарши эканини айтди;
  • Ўзбекистонда 100 ёшга кирган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча пул тўланади;
  • Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси 125 миллиард сўмга сотилди. Вазирлик унинг олди-сотдисини рад этганди;
  • «Ичувчилар» учун мақола. Маст ҳолда автомашина бошқариш учун жавобгарлик ҳақида батафсил;
  • Тошкент аэропортида сўралаётган ҳам ПЗР, ҳам экспресс тест: қанчалик тўғри? Ҳуқуқ ва тиббиёт мутахассислари жавоб беради.

Самарқандда «Бир миллион дастурчи» ғолибига эски ноутбук берилди. Бунинг ортидан «замҳоким» ҳайфсан олди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ мусобақасида ғолиб бўлган 13 ёшли мактаб ўқувчиси эски ноутбук берилгани юзасидан видеомурожаат йўллади.

Унда туманда жойлашган 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Саттаров Сардор «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай, унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук берилгани айтилган.

Туман ҳокимлиги матбуот котиби бу бўйича маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлади. Қайд этилишича, IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилган.

«‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган ёшларни тақдирлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жалолиддинов Наврўз Шуҳрат ўғлига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси билан ҳайфсан берилган», дейилади хабарда.

«Замҳоким»га ҳайфсан, йигитчага эса ғолиблик ва янги ноутбук муборак. Бундан-да катта зафарлар тилаймиз.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Хўш, оламда нима гап?

«Толибон»нинг таниқли ўзбек қўмондони Махдум Алам афғонларни ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинган.

Маълум қилинишича, Махдум Алам афғонларни ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинган. Ҳаракат расмийси Инамулла Самангоний ўзбек қўмондонига қарши тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, бир қатор гувоҳлар унга қарши кўрсатма берганини айтган.

Фото: «Ruptly»

Фарёбдаги вазият тўлиқ толиблар назоратида. Ҳибсга олинган қўмондоннинг баъзи тарафдорлари бундан норози. Улар ўзбек қўмондони этник асосда ҳибсга олинганини айтган ва қўмондон Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан озод этилмаса, келажакда оммавий намойишлар бўлишидан огоҳлантирган. Фарёб ўзбеклари агар қўмондонни қўйиб юбормаса, Кобулдаги «Толибон»га бўйсунишни тўхтатишини айтган.

Қозоғистон чегарачилари мамлакатни тарк этаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Фото: «Qazaqstan.kz»

Йигитнинг мобил телефонида 800 мегабайтдан ортиқ ҳажмдаги Чимкентдаги тартибсизликлар жойида олинган видеолар аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаросининг белида, эҳтимол, резина ўқлардан кўрилган ўқ жароҳати қайд этилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023