ДХХ Андижон ва Наманганда 4 килограмга яқин гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон ва Наманганда жиноятчиларни 3 кило 860 грамм гашиш ва 1680 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга олди.

Фото: ДХХ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан давлат чегарасида улоқтириб ўтказиб берилган 3 килограмм 860 грамм гашиш моддасини олган вақтида ушланган.

Келтирилишича, вилоятда кузатилган яна бир ҳолатда муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, дорилар  процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Наманган вилояти бўйича Давлат хавфсизлик хизмати бошқармасининг Божхона қўмитаси ходимлари билан ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Lасеtti» автомашинаси Қамчиқ довонида тўхтатилган.

Кузатув давомида аниқланишича, автомашинанинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда кучли таъсир қилувчи дори воситаси бўлган. Мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётгани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жойларда 25 килограмга яқин гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023