Глобал ўзгариш дастлаб нималарда акс этиши маълум қилинди

Сайёрада яқин 30 йилда ўртача ҳарорат бир ярим даражадан ошса, инсоният ҳалокатли табиий ўзгаришларга дуч келади. Бу ҳақда россиялик иқлимшунос, Вернадский номидаги Қозон федерал университети агротехнология академияси доценти Владимир Рябов «РИА Новости»га хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Маълум қилинишича, мазкур огоҳлантириш иқлим бўйича Париж келишувида ҳам айтилган. Олим табиий офатлар, хусусан, бўронлар ва ёмғирларнинг кучайиши шунчаки бошланғич нуқта ҳисобланишини қайд этган. У глобал исиш нафақат инсон фаолиятига, балки асосий сабаб табиий жараёнларга боғлиқлигини айтган. Рябов баъзи ўзгаришларни тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Шунингдек, у сўнгги 40 йил ичида сайёрада исиш ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлганини тушунтириб, ўртача ҳарорат икки даражага кўтарилганини айтган. «Иқлимнинг тез ўзгариши оқибати эса табиий офатлар бўлади. Ўзгаришлар қанчалик глобал бўлса, шунчалик хавфли офатлар юзага келади. Фалокатнинг бошланиши дастлаб океанлардаги, кейинроқ эса тоғ чўққиларида музларнинг эриши бўлиши мумкин. Бундай ҳолда 30 фоиз ер сув остида қолади», — дея огоҳлантирган у.

«Фалокатнинг бошланиши дастлаб океанлардаги, кейинроқ эса тоғ чўққиларида музларнинг эриши бўлиши мумкин. Бундай ҳолда 30 фоиз ер сув остида қолади», — дея давом этди у.

Климатологнинг таъкидлашича, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар сув остида қолади. Олимлар мунтазам равишда глобал исиш хавфи ҳақида огоҳлантиради. Жараённи жиловлаш учун 2015 йилда 190 дан ортиқ мамлакатлар иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, технологик янгилаш ва давом этаётган ўзгаришларга мослашишга қаратилган Париж иқлим келишувини имзолади. Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини ошириш кутилмоқда.

Аввалоқ инсоният учун яқин 10 йилдаги хавфлар рўйхати тузилгани ва дунё бўйлаб 2021 йилда ҳарорат даражаси рекорд ўрнатгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023