Ҳиндистонда «омикрон» штамига қарши вакцина ишлаб чиқарилади

Ҳиндистоннинг Gennova Biopharmaceuticals фармацевтика компанияси «омикрон» штамидан ҳимоя қилувчи махсус вакцина устида ишламоқда. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Фото: «Indian Express»

Маълум қилинишича, препарат бир ойдан икки ойгача фойдаланишга тайёр бўлади. Қисқа синовдан сўнг дори коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозаси сифатида ишлатилиши мумкин. Препарат ишлаб чиқувчилари аллақачон Ҳиндистон регуляторига 2021 йил охирида ўтказилган синовларнинг икки босқичи натижаларини тақдим этган.

Таъкидланишича, «омикрон» вакцинаси хавфсиз деб топилган. Агар у фойдаланишга рухсат берилса, Американинг «Pfizer» ва «Moderna» компанияларига қарши курашиш учун яратилган препаратларга ўхшаш Ҳиндистоннинг илк «омикрон» штамига мослаштирилган биринчи мРНК (РНК молекуласи) вакцинаси бўлади.

Таъкидланишича, Ҳиндистонда 16 январь куни ковидга қарши миллий эмлаш кампанияси бошланганига бир йил тўлди. Уни амалга ошириш давомида мамлакат аҳолисининг 92 фоизи вирусга қарши 1,56 миллиард дозадан ортиқ вакцина олди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 258 минг 89 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланган. Пандемия даврида касалланганларнинг умумий сони 37 миллион кишидан ошган. Ўлганлар сони 24 соат ичида 385 нафарга ортиб, 488 минг 451 нафарга етган.

Аввалроқ Японияда кўнгиллиларда ковидга қарши самарали вакцина синовдан ўтказилиши ва  америкалик шифокорлар ковиднинг барча штамига қарши вакцина ишлаб чиққани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023