Манба: Ўзбекистонда 2021 йилда парранда касалликлари тарқалганди

Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда паррандаларнинг касалланиш ҳолати умуман кузатилмаган. Бу маълумотни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га билдирган.

Фото: Иллюстравтив/ФВВ

Таъкидланишича, мамлакатда мавжуд 1163 та паррандачилик хўжалигида биохавфсизлик чоралари кўрилиб, «ёпиқ режим»га ўтказилди. Мамлакатда паррандалар юқумли касалликларининг олдини олиш бўйича ўтган йили 10 миллион бош парранда Ньюкасл касаллигига қарши «Н» штаммли эмлама, 45 миллион бош парранда «Ла-Сота» штаммли эмлама, 55 миллион бош юқумли бронхит касаллигига, 7 миллион бош парранда чечак касаллигига қарши эмланган. Шунингдек, 12 миллион бош парранда Марека, 25 миллион бош парранда Гамборо касаллигига қарши, 7 миллион бош парранда юқумли ларинготрахеит касаллигига, 16 миллион боши паст патогенли грипп ва 15 миллион бош паррандани юқори патогенли касалликка қарши эмлаш чоралари кўрилди.

Парранданчилик билан шуғулланивчи маҳаллий тадбиркорлар сўзларига кўра, 2021 йилнинг баҳор фасли охирига бориб касалликлар кўпайиб кетган. Ёз ойларига бориб, касалланиш ҳолатлари авжига чиққан: кўрсатгич 30–40 фоизга етган.

Ушбу хабарни «Bugun.uz» манбаси ҳам тасдиқлаб, парранда касалликлари ёз ойларида авж олганини билдирди.

Қўмитанинг маълум қилишича, республика бўйлаб 26 та табиий ва сунъий кўл, сув омборлари ва сув ҳавзаларида доимий ва мавсумий яшайдиган паррандаларда кузатув ишлари амалга оширилди ва ҳозирги кунда ушбу сув ҳавзалари атрофида нобуд бўлган паррандалар кузатилмаган.

Республиканинг барча хўжаликларида жами 90,2 миллион бошдан зиёд парранда парвариш қилинмоқда, шундан 58 фоизидан ортиғи аҳоли қарамоғида парваришланади.

Ўзбекистон ички бозорида товуқ гўшти қимматлашиб, таклифнинг тушиб кетиши ҳам 2021 йил май ойидан кейин кузатилди. Бозор куз якунига бориб, мувозанатга келиши кутилганди, аммо солиқ имтиёзларининг чала қўлланиши (паррандачилик соҳаси фермерлари учун ем ва хом ашё қўшилган қиймат солиғидан озод этилмаган ҳолда, импорт ва чакана сотишда солиқ бекор қилинганди) нархга кескин таъсир қилиб, тадбиркорларни молиявий инқироз кўчасига олиб кирган.

Айни кунларда Олий Мажлис депутатлари шу имтиёзларни ўз ҳолича яна 4 ойга узайтириш масаласини ёқлаб овоз берган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023