Олимлар нега айрим давлатларда ковиддан ўлим кўрсаткичи пастлигини аниқлади

Япониянинг Нагоя университети мутахассислари организмда «Collinsella» турига мансуб ичак бактерияси мавжудлиги ва коронавирус билан касалланганда ўлим даражаси пастлиги ўртасида эҳтимолий боғлиқлик борлигини аниқлади. Бу ҳақда «The Japan Times» хабар берди.

Фото: «The Japan Times»

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, «Collinsella» ўт кислоталарини урсодеоксихол кислотасига айлантира олади, бу эса коронавирус ва инфекцияланган одам ҳужайраларидаги рецепторлар ўртасидаги боғланишнинг олдини олади. Шунинг учун ичакда бундай бактерияларнинг кўплиги инфекция фаоллигини камайтириб, инфекция енгил аломатлари ва ўлимнинг паст эҳтимолини таъминлайди.

Ушбу назарияни текшириб кўриш учун олимлар касалланганлар орасида ўлим даражаси турлича бўлган мамлакатлардан 953 кишидан намуна олган. Натижалар шуни кўрсатдики, бу кўрсаткич нисбатан паст даражада бўлган Финляндия, Япония ва Корея Республикасида тадқиқот иштирокчиларининг 34–61 фоизининг ичагида «Collinsella»нинг катта концентрацияси топилган. Шу билан бирга, ўлим даражаси юқори бўлган АҚШ, Бельгия, Буюк Британия ва Италия аҳолиси орасида юқори концентрация фақат 4–18 фоизни ташкил қилган.

Қайд этилишича, тадқиқот натижалари «Collinsella» фаолияти ва ковид инфекциясининг олдини олиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиши, шунингдек, турли мамлакат беморларидаги фарқли симптомларни тушунтириши мумкин.

Аввалроқ ковидга қарши кураша оладиган қон гуруҳлари аниқланганди. Шунингдек, олимлар коронавирус енгил кечишининг хавфли оқибатини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023