Ўзбекистонда 100 ёшга кирган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча пул тўланади

Ўзбекистонда 100 ёшга кирган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча пул тўланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси низомига тегишли ўзгартиш киритилган.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, қўшимча тўлов Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади.

Қўшимча тўлов:

  • 2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;
  • 2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

  • қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади;
  • қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади;
  • фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бирйўла тўланади, бироқ уни олиш мақсадида мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас;
  • доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача белгиланган қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади;
  • қўшимча тўлов тўланадиган 6 ойлик давр доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишдан аввалги 6 ой учун қўшимча тўловни тўлаш аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади;
  • Ўзбекистон пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган қўшимча тўлов турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади;
  • фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади;
  • Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади;
  • фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 63-моддаси (пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш)да назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси 18 ёшгача, ўқишини давом эттирса 23 ёшгача қадар тўланишини жорий қилиш мақсадида тегишли қонун ва кодексга ўзгартиш, қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

Маълумот учун, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшда ва иш стажи 25 йил бўлганда, аёллар эса 55 ёшда ва иш стажи 20 йил бўлганда эга бўлади. Шунингдек, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023