Ўзбекистонга сайёҳларни олиб келувчи авиаташувчилар харажатининг бир қисми қоплаб берилади
Президентнинг «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача чартер рейс орқали сайёҳларни олиб келувчи авиаташувчилар харажатининг бир қисми қоплаб берилади.
Қайд этилишича, мамлакат ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган ҳар бир турист учун 10 доллар, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) 25 долларгача давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.
Аввалроқ Ўзбекистонга келган сайёҳлар тур-покет бўйича кунига 60–70 доллар сарфлаши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатга 1 миллион 135 минг 621 нафар турист ташриф буюрганди.