Янгиликлар - 15:40 · 17.01.2022

Қамчиқда «Nexia» йўл четидаги хандаққа тушиб кетди — видео

Қамчиқ довонининг Тошкент–водий йўналишида ҳаракатланган «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги хандаққа (кювет) тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳолат 17 январь куни соат 12:35 да содир бўлган. Автомашина ичида ҳайдовчининг ўзи бўлиб, жароҳат олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари «Камаз» русумли техника ёрдамида хандақдаги автоуловни чиқариб олган.

Аввалроқ ҳам довонда юк машинаси хандаққа тушиб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сурхондарёда «Isuzu» бошқарувни йўқотиб, жарликка тушиб кетган.

Bugun — LIVE