Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов меҳнат таътилидан қайтди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 17 январдан одатдаги тартибда иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳоким 5 январдан 10 кунга расмий таътилни бошлаган. Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан 15 январга қадар унинг ваколатларини бажариш молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов зиммасига юкланганди.

Ҳоким таътилда бўлган вақтида ижтимоий тармоқларда унинг инсультга чалиниб даволанаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида эса бундай маълумотлар ёлғонлиги, «ҳар хил гапларга ҳожат йўқ»лиги таъкидланган.

Скриншот: Facebook / @Erkinjon_Turdimov

«Ассалому алайкум! Ҳурматли самарқандликлар! Ҳозир расман меҳнат таътилидаман. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш биринчи ўринбосарим Ўроқов Жамшид Ражабович зиммасига юклатилган. Назаримда, ҳар хил гап-сўзларга ҳожат йўқ!» дейилганди хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани, аммо Қозоғистондаги вазият сабаб уни 7 январь куни эрта якунлаб, ишга қайтгани маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023