Самарқандда IТ мусобақаси ғолибининг эски ноутбуки янгисига алмаштириб берилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ мусобақасида ғолиб бўлган 13 ёшли мактаб ўқувчисига эски ноутбук берилгани, бунинг ортидан туман «замҳокими» ҳайфсан олгани хабар қилинганди. IT-парк ахборот хизматининг маълум қилишича, ўқувчига янги ноутбук совға қилинди.

Фото: IT-парк ахборот хизмати

Хабарга кўра, 6–7 январь кунлари танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилиб, унинг якунига кўра вилоят босқичига йўлланма олган ғолиблар аниқланган. Вилоят босқичида 180 нафар ўқувчи қатнашган. Ғолибларга ноутбук, иккинчи ўрин соҳибларига планшет, учинчи ўрин эгаларига эса мобил телефонлар совға қилинган.

Шу билан бирга, шаҳар ва вилоят босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилиб, биринчи ўрин ғолибига ноутбук, иккинчи ўринга смартфон, учинчи ўринга эса электрон китоблар топширилган.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада акс этган 15 ёшли Сардор Сатторов танловнинг туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўл олган, аммо совринли ўринни қўлга кирита олмаган. Ташкилотчилар томонидан йўл қўйилган хатолик туфайли унга ноутбук ўрнига смартфон совға қилинган.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилиб, унда ҳокимлик вакиллари барча айбдорлар жазоланишини маълум қилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида IT-парк делегацияси ҳам ўз навбатида ушбу ёш, умидли бўлажак мутахассислар билан суҳбатлашиб, келгусида фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Python дастурлаш тили ва IT учун инглиз тили бўйича бепул курслар тақдим этди», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, уларга Coursera платформасида мавжуд махсус курсга бепул кириш имконияти берилиб, бренд совғалар улашилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023