Самарқандда IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан «замҳоким» ҳайфсан олди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ мусобақасида ғолиб бўлган 13 ёшли мактаб ўқувчисига эски ноутбук берилгани хабар қилинганди. Туман ҳокимлиги матбуот котиби бу бўйича маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Нуробод тумани 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Саттаров Сардор «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай, унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук берилгани тўғрисидаги видеомурожаати эълон қилинганди.

Қайд этилишича, IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилган.

«‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган ёшларни тақдирлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жалолиддинов Наврўз Шуҳрат ўғлига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси билан ҳайфсан берилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманган ҳокими спортчи қизга иккита қўй ва тикув машинаси совға қилиб, кейинги тайёргарликларда ҳомийлик қилишини айтгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди