Солиқ қўмитаси раиси «Artel»га берилган имтиёзга муносабат билдирди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев солиқ имтиёзига эга йирик корхоналар бўйича журналистлар саволига жавоб берди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

ДСҚ раиси 17 январь куни ташкил этилган матбуот анжуманида «бой ва даромадли маҳаллий компаниялар», хусусан, «Artel» компанияси нега солиқ имтиёзларидан фойдаланиши, уларнинг юки иқтисодиётда қандай тақсимланиши ҳақида гапириб, имтиёз эгаларига тегишли барча маълумотларни очиқ айта олмаслигини билдирди. У ушбу гапларини солиқ сири важи билан изоҳлаган.

«Бу юк ҳеч кимнинг зиммасида эмас. Давлат ўзининг фискал-молия сиёсатини амалга оширмоқда. Қайсидир соҳаларни ривожлантириш керак, шу туфайли у ёки бу соҳаларга солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Агар бу имтиёз берилган соҳаларни яшириб, беркитсак, бизни айбдор қилишингиз мумкин эди. Лекин биз имтиёз эгаларини очиқ эълон қиляпмиз», — дейди у.

Давлат солиқ хизмати органларининг бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотларида солиқ имтиёзидан фойдаланувчи ташкилот ва корхоналар рўйхати келтирилган. Унда «UzAutoMotors» компанияси қўшилган қиймат солиғи ҳамда жисмоний шахсларнинг даромадлари солиғидан озод этилгани акс этган. Шунингдек, «Artel»га тегишли бир нечта компаниялар турли солиқ имтиёзларидан фойдаланиши ҳам келтирилган.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, қисқа муддатда республикадаги барча солиқ имтиёзи эгалари оммага очиқ эълон қилинади ҳамда маълумотлар тез фурсатда янгиланади.

ДСҚ раисига кўра, ўтган ҳисобот йилида 1190 триллион сўмлик айланма амалиёти кузатилган. Шунинг 17 фоизи (202 триллион сўм) 0 даражадаги ставкада, 13 фоизи (154 триллион сўм) имтиёзли товарлар айланмаси бўлган, яъни фармацевтика ва бошқалар. Солиққа тортиладиган айланма эса 833 триллион сўмни ташкил этган. Шундан тўловга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи 125 триллион сўм, ҳисобга олиш учун кўрсатилган сумма эса 105 триллион сўм бўлган.

«Солиқ имтиёзлари муаммодир, лекин асосий масала — ҳисобга олишни жиловлаш», дея фикрини якунлаган у.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023