«Толибон» ўзбек қўмондонининг ҳибсга олиниши сабабини очиқлади

Афғонистонда «Толибон»нинг таниқли ўзбек қўмондони Махдум Алам ҳибсга олингани сабабли ўзбек ва пуштун толиблари ўртасида зиддият юзага келганди. Ислом амирлиги қўмондоннинг ҳибсга олиниши сабабини очиқлади.

Фото: «Ruptly»

Маълум қилинишича, Махдум Алам афғонларни ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинган. Ҳаракат расмийси Инамулла Самангоний ўзбек қўмондонига қарши тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, бир қатор гувоҳлар унга қарши кўрсатма берганини айтган.

«Ҳозир Алами Кобулга етказилди, чунки унинг ишини кўриб чиқувчи ваколатли орган Афғонистон пойтахтида жойлашган», — дейди у.

Таъкидланишича, Фарёбдаги вазият тўлиқ толиблар назоратида. Ҳибсга олинган қўмондоннинг баъзи тарафдорлари бундан норози. Улар ўзбек қўмондони этник асосда ҳибсга олинганини айтган ва қўмондон Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан озод этилмаса, келажакда оммавий намойишлар бўлишидан огоҳлантирган. Фарёб ўзбеклари агар қўмондонни қўйиб юбормаса, Кобулдаги «Толибон»га бўйсунишни тўхтатишини айтган.

Аввалроқ «Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақиргани ва «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош вилоятга махсус кучларни жойлаштиргани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023