21:11 | 17.01.22 331

Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Cobalt» бетон тўсиққа урилди

Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган

Тошкент шаҳрида 16 январь куни «Cobalt» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Юнусобод туманида 16 январь куни соат 23:43 да 102 хизматига тушган хабарга кўра, соат 23:00 атрофида ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи А.А. ўзига тегишли бўлган «Cobalt» автомобилида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи А.А. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган А.У. чап оёқ болдир бўғими синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Жиззахда бетон тўсиққа урилган «Nexia» ёниб кетгани ҳамда Қашқадарёдаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 424
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 113
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 336
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 416
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 247
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1107